01 · 11 ЁШ
Сардор бўлиш учун
Ташқи назоратдан боланинг ўзини ўзи бошқаришига ўтиш ҳақида. Очиқ 15 кун «Мен кимман?» саволидан бошланиб, фарзанднинг қобилияти, кучли томонлари ва оиладаги ўрни ҳақида суҳбатга ундайди.
Очиқ 15 кунни кўриш365 кун тарбия мавзулари
11 ёш · 5-синф. Рўйхатда фақат мавзу номлари берилган, машғулот матнлари эмас.
1–15-кунлар
- "Мен кимман?" деган тушунчага жавоб топиш тарбияси
- Кучли томонларимни аниқлаш (3 та)
- Қобилиятларим ва иқтидорларим
- Шахсий сифатларимни тушуниш
- Ҳаётдаги ролларимни аниқлаш
- Мен ва оилам – асосий ролимни муҳокама қилиш
- Ҳафталик хулоса: "Мен кимман" ҳақида 5 та жумла ёзиш
- Ўқувчилик ролидаги масъулиятларим
- Уйдаги масъулиятларим
- Жамиятдаги кичик ролим
- "Секин-аста масъулиятни ўз зиммамга олиш" нима дегани?
- Масъулиятли инсоннинг 3 та белгиси
- Амалий машғулот: Ўзимга бир ҳафталик масъулият белгилаш
- Ҳиссиётлар нима?
- Хурсандчилик: унинг турлари ва уни қандай кўпайтириш мумкин
16–65-кунлар
- Ғазаб: унинг сабаблари ва танадаги реакцияси
- Ғазабни бошқаришнинг 1-қоидаси: танаффус олиш
- Ўз ҳиссиётларимни таниб олишни машқ қилиш
- Ҳиссиётлар "луғати"ни тузишни бошлаш
- Ҳафталик муҳокама: Яқин кунларда ғазабланган ва хурсанд бўлган вазиятлар
- Қўрқув: у бизни нимадан ҳимоя қилади? Фойдали ва зарарли қўрқув
- Қўрқувни енгиш усуллари: "Қўрқувнинг кўзига қараш"
- Ғам: унинг сабаблари ва бу табиий эканлигини тушуниш
- Ғам-аламни енгиш йўллари: гаплашиш, ёзиш
- Қўрқув ва ғам пайдо бўлганида ота-онадан ёрдам сўраш
- Ҳиссиётларни ранглар билан тасвирлаш машқи
- Ҳиссиётлар тўфонини бостириш ҳақида китоб ўқиш
- Мураккаб туйғулар нима?
- Уялиш: қачон ва нега уяламиз? Уни енгиш мумкинми?
- Соғинч: унинг фойдали вазифаси ва соғинганда нима қилиш керак
- Умид ва ишонч: ҳаётдаги аҳамияти
- Интилиш ва истак: мақсадга етишда уларнинг роли
- Ҳар бир мураккаб туйғу учун ўзимдан мисол топиш
- Мураккаб туйғуларни сўзлар билан ифодалаш машқи
- Ҳиссиётларни бошқариш ресурслари: улар нима?
- Ғазаб пайдо бўлганда бажариладиган 3 та амалий қадам
- "Тинчлантирувчи жой" яратиш
- Стрессни енгиш учун нафас олиш машқларини ўрганиш
- Ўз-ўзига ёрдам бериш жумлаларини тузиш
- Ота-она билан биргаликда ҳиссиётларни бошқариш "чўнтаги"ни тайёрлаш
- Ҳиссиётларни тўғри бошқариш "ички куч"ини ҳис қилиш
- Хато қилиш – бу ўрганиш демак
- Хато қилганимда ота-онанинг қўллаб-қувватлашидан фойдаланиш
- Танқид нима? Конструктив ва деструктив танқид фарқи
- Танқидни тўғри қабул қилиш: "Эшитмоқ, аммо ҳафа бўлмаслик" машқи
- Хатоларни тан олиш ва узр сўраш маданияти
- Ўзини ўзи танқид қилишни ўрганиш (ўзини ҳақорат қилиш эмас)
- Амалий машғулот: ота-онанинг "танқид"ига тўғри жавоб бериш
- Яхши ва ёмоннинг фарқини тушуниш
- Виждон нима? Виждонан ҳаракат қилиш
- Ҳар кунлик қарорларда яхшиликни танлаш
- "Ёмонлик"ка қарши туриш: Пассив ва фаол ҳаракатлар
- Оқибатларни тушуниш: Ҳар бир ҳаракатнинг натижаси
- Яхшилик қилиш машқи: бир кишига ёрдам бериш
- Маънавий қадриятларни муҳокама қилиш
- "Мен" тушунчаси: ўзлигим ва шахсий фикрим
- "Сиз" тушунчаси: бир кишига бўлган ҳурмат ва муносабат
- "Улар" тушунчаси: жамият ва бошқалар гуруҳи
- "Биз" тушунчаси: умумий мақсад ва бирдамлик
- "Мен, сиз, улар, биз" формуласи: ўзаро алоқалар
- "Биз"нинг ичида бўлиш яъни жамиятда ўрнинг бўлишининг аҳамияти
- Ўз манфаатини гуруҳ манфаати билан мувозанатлаш
- Ака-ука/опа-сингиллар билан муносабатнинг аҳамияти
- Ассертивлик: ўз фикримни ҳимоя қилиш, бошқаларни хафа қилмаслик
- Меҳр бериш: амалий намойишлар
66–115-кунлар
- Комплимент айтиш: самимий мақтовларни ўрганиш
- Бегоналарнинг чегарасини ҳурмат қилиш: шахсий буюмлар, хона
- Оила аъзоларига ёрдам бериш: ота-онасиз вазиятларда ўзаро кўмак
- Биргаликда ўйнаш ёки бирон иш қилиш
- Ота-онанинг ҳаётдаги роллари ва масъулиятларини тушуниш
- Ўқитувчининг касби ва унинг қийинчиликларини англаш
- Ота-онанинг хатоларини қабул қилиш ва таклиф айтиш
- Ота-онанинг жанжалларини тўғри ва меҳр билан айтиш
- Ота ва она билан яқин бўлиш ва ишончли муҳитни яратиш
- Шоҳона ҳурмат — тож ва малика
- Бобо-бувиларга ҳурмат — авлодлар тарозиси
- Ота билан алоҳида вақт ўтказишнинг аҳамияти
- Ички гапларни тўплаш: Нималарни гаплашмоқчиман?
- Қизнинг суҳбатга тайёргарлиги: муаммо ва ечим таклифларини ўйлаш
- Отанинг қўллаб-қувватлаши: тўғри сўрашни ўрганиш
- Отанинг тажрибаларини тинглаш
- Ота билан бирга хамкорликда мақсад белгилаш
- Амалий суҳбат: Ота ва онага 5 та савол бериш
- Кечиримли бўлиш нима? Кимни кечириш керак?
- Кечирим сўрашнинг 3 та қоидаси
- Конфликт (можаро) сабаблари. Можародан қочиш керакми?
- Конфликтда ўзини тўғри тутиш: ҳиссиётларни бошқариш
- "Мен" хабаридан фойдаланиш: "Сен" эмас, "Мен" ҳис қиламан
- Ечим топишга қаратилган муҳокама
- Ролли ўйин: Дўст билан юзага келган кичик можарони ҳал қилиш
- Дўстлик нима? Ҳақиқий дўстнинг 3 та белгиси
- Дўст танлаш мезонлари: қадриятлар ва қизиқишлар мослиги
- Салбий таъсир кўрсатадиган дўстдан узоқлашиш
- Дўстликда ўзаро ҳурмат
- Дўстга содиқ қолиш ва сирни сақлаш
- Дўстлар оиласини ўрганиш орқали хулосалар қилиш
- Китоб ўқиш орқали нутқ бойлигини ошириш ва фикрлай олиш қобилиятини яратиш
- Буллинг (таҳқирлаш) нима? Унинг турлари
- Буллингга учраганда тўғри жавоб бериш: хотиржамлик
- Қўрқмасдан ёрдам сўраш
- Буллинг қилмасликка ва гувоҳ бўлмасликка сўз бериш
- Хавфли вазиятларда ўзини асрашни ўргатиш. "Йўқ" дейиш машқи: Таҳқирловчига қарши туриш
- Буллинг оқибатларини тушуниш
- Ўзига бўлган муносабатини, ўзига берган баҳосини ва ўзига бўлган ишончини ишончни ошириш машқлари
- Шахсий чегаралар нима? (Жисмоний, ҳиссий, мулкий)
- Ота-она, ўқитувчилар, ўртоқлар хавф солганида "Йўқ" дея олиш
- Афсуслар қалб оғриғига айланганида уни қайта ишлаш учун тарбия
- Чегараларимни тўғри ҳимоя қилиш: ҳурмат билан рад этиш
- Бошқаларнинг чегараларини ҳурмат қилиш
- "Менга бу ёқмаяпти" жумласини тўғри ишлатиш
- Шахсий чегаралар ҳақида муҳокама: Қачон хавф туғилди?
- Хавфли вазиятлар турлари (бегоналар, интернет, кўча)
- Бегоналар билан мулоқот: Хавфсизлик қоидалари
- Хавфли вазиятларга кирмасликни машқ қилиш (Тренировка)
- Шошилинч телефон рақамларини ёд олиш
116–165-кунлар
- Йўлдан ўтиш қоидаларини такрорлаш
- Бозорлик қилиш қоидалари: Пул ва хавфсизлик
- "Мен ўзимни ёмон сезганимда ёки хавфли вазиятга тушганимда ҳаракат режаси
- Гаджетлар ва интернетнинг фойда ва зарари
- Қарамлик белгиларини аниқлаш: интернетга кўп вақт сарфлаш
- Ўзини қутқара олиш: Гаджетсиз вақт режасини тузиш
- "Рақамли детокс" кунини ўтказиш
- Гаджетдан фойдаланиш вақтини ота-она билан келишиш
- Гаджетдан фойдаланишнинг ўрнига қизиқишларни ривожлантириш
- Оилавий "гаджетсиз" тадбир ўтказиш
- Пул нима? Пул қаердан келади?
- Пулдан тўғри фойдаланиш: Эҳтиёж ва Истакнинг фарқи
- Кичик бюджет тузиш: Бир ҳафталик харажатлар
- Жамғариш: Нима учун ва қандай қилиб пул йиғиш керак?
- Пулни сарфлашда қарор қабул қилиш
- Маблағни тўғри бошқараяптими ёки хато қилаяптими, ота-онадан ёрдам сўраш
- Пуллик ва бепул фаолиятлар мувозанати
- Спорт билан дўстлашишнинг аҳамияти
- Менга ёқадиган спорт турини танлаш
- Жисмоний кучимга ишониш: кучимни синаш машқлари
- Соғлом овқатланиш ва спортнинг боғлиқлиги
- Спортда муваффақият қозониш учун сабр ва интилиш
- Бир ҳафталик жисмоний фаоллик режасини тузиш
- Оилавий спорт машғулоти
- Соғлиқни асрашнинг асосий қоидалари
- Уйқу тартиби ва унинг аҳамияти
- Касалланганимда ўзимни тузалишимга ҳаракат қилиш
- Шифокор билан мулоқот қоидалари
- Стоматологга бориш ва тиш парвариши
- Шамоллаш ва гриппдан ҳимояланиш
- Ота-она билан соғлиқ ҳақида очиқ суҳбат
- Шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш: Ўзи уддалаш
- Шахсий гигиена турлари ҳақида маълумот
- Ҳар кунлик душ қабул қилишнинг аҳамияти
- Кийим ва пойабзал тозалиги
- Жамоат жойларидаги гигиена: ҳожатхонадан тўғри фойдаланиш
- Бегона жойдаги ҳожатхона жиҳозларидан тўғри фойдаланиш
- Шахсий гигиена воситаларини ўзи сотиб олишни ўрганиш
- Дид билан кийиниш нима? Ўз услубини топишни тарбиялаш
- Кийим танлашда қулайлик ва кийимни ўз ўрнида кийишга риоя қилиш ҳам маданият эканлигини тарбиялаш
- Кийиниш: танловингни ота-онангга тушунтириш
- Кийимларни ва оёқ кийимларни тоза, тартибли сақлашга одатлантириш
- Кийим ранги ва унинг руҳиятга таъсири
- Мавсумий кийимларни ўзи танлаш
- Бошқаларнинг кийиниш услубини ҳурмат қилиш
- Меҳмонга боришдан олдин тайёргарлик
- Меҳмонда ўзини тутиш: одоблилик ва ҳурмат
- Дастурхон қоидалари
- Меҳмонга келганларга тўғри муносабат ва мулозамат
- Нотўғри ҳаракатларни айтишга куч топиш
166–215-кунлар
- Меҳмондорчиликдан сўнг миннатдорчилик билдириш
- Жамоат жойларида ўзини тутиш
- Бегона жойдаги хавфсизлик қоидалари
- Йўлни топиш: хариталар ва йўл кўрсаткичлардан фойдаланиш
- Адашиб қолганда ҳаракат режаси
- Бегона одамлардан ёрдам сўрашда эҳтиёт бўлиш
- Жамоат транспортида ўзини тутиш
- Навбат — олтин соат қоидаси
- Янги жой ҳақида маълумот тўплаш
- Китоб ўқишнинг аҳамияти
- Китоб ўқишга ўзини қизиқтира олиш: жанр танлаш
- Ҳар куни 15 дақиқа китоб ўқиш қоидаси
- Ўқилган китоб ҳақида ота-онага ҳикоя қилиш
- Кутубхона билан танишиш. Онлайн кутубхоналар
- Электрон ва босма китобларнинг фарқи
- Ўқитувчи ва ўртоқлар билан китоб муҳокамаси
- Дарсда диққатни жамлашнинг 3 та усули
- Диққатни чалғитадиган омилларни аниқлаш
- Идрок: Атрофдаги маълумотларни тўғри қабул қилиш
- Хотирани мустаҳкамлаш машқлари
- Тез ўқиш ва эсда сақлаб қолиш
- Мураккаб мавзуни тушуниш учун савол бериш
- Диққат ва идрокни ривожлантирувчи ўйинлар
- Дарсда жавоб бериш: Қўрқувни ўзига ёрдамчи дўст қилиб олиш
- Ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида нутқ сўзлаш қоидалари
- Нутқ маданияти: аниқ, тушунарли гапириш
- 3 дақиқалик қисқа тақдимотга тайёргарлик
- Баҳсда ўз фикрини асослаш
- Бошқаларнинг нутқини ҳурмат билан тинглаш
- Нутқ машқи: бир мавзу ҳақида ота-онага сўзлаш
- Дарсни ўз вақтида бажаришга ўрганиш: бу нима учун муҳим?
- Уйга вазифани режалаштириш
- Қийин дарсларни бажариш стратегияси
- Дарс қилиш учун қулай жой яратиш
- Ўз вақтида бошлаганда олинадиган "мукофот"
- Дарс қилишда ота-она ёрдамини тўғри қабул қилиш
- Амалий машғулот: Бир кунлик дарсни режа асосида бажариш
- Time Management нима? Вақтни бошқариш
- Кун тартибини тузиш: Ўқиш, дам олиш, уйқуга вақт ажратиш
- Энг муҳим, энг зарур, шошилинч ишларни ажрата олиш, қайси бирини биринчи бажаришни танлаш
- Ҳар кун Time Management'ни ишлата олиш
- Вақтни "ўғирловчи" омилларни аниқлаш
- Ҳафталик режа тузиш ва уни таҳлил қилиш
- Time Management ёрдамида қизиқишлар учун вақт топиш
- Ўсмирлик: тана ўзгаришларини қабул қилиш
- Ўсмирга гормонлар ҳақида маълумот: Уларнинг кайфиятга таъсири
- Кайфият ўзгариши нормал ҳолат эканлигини тушуниш
- Танадаги ўзгаришлар: уларнинг сабаблари
- Ота-она билан ўзгаришлар ҳақида очиқ гаплашиш
- Ўсмирлик ҳақида китоб ўқиш ёки видео кўриш
216–265-кунлар
- Ўзгарган қомат ва бўйни қабул қилиш
- Аёл анатомияси ҳақида умумий маълумот
- Ҳайз кўриш нима? Бунинг физиологик сабаблари
- Ҳайз гигиенаси ва воситалари
- Ҳайз цикли ва кайфият ўзгариши
- Қўрқув ва уялишни енгиб ота билан суҳбат қилиш. Поллюция табиий жараёнлигини тушунтириш
- Она (ёки тарбиячи) билан очиқ ва самимий суҳбат
- Оғриқларни енгиш йўллари. Ўсмир ўсаётганида мушакларида, суякларида оғриқлар бўлиши мумкин
- Эркак анатомияси ҳақида умумий маълумот
- Ақлий гигиена — нотўғри контентдан ҳимоя
- "Овознинг дўриллаши" ва бошқа физиологик ўзгаришлар
- Шахсий гигиенанинг ўғил болалар учун аҳамияти
- Эмоционал ва жисмоний ўзгаришлар ҳақида ота билан суҳбат
- Соғлом турмуш тарзининг аҳамияти
- Ўсиш ва ривожланиш ҳақида маълумот
- Қизиқишлар — шахсият йўналиши
- Янги қизиқишлар — кашфиётчи бурчи
- Ғалабанинг уч қонуни — қатъият ва доимийлик
- Қизиқиш — қалб хазинаси учун вақт
- Ўсмир бозорлик қилишни ўрганиши керак
- Қизиқишлар рўйхати — оилавий харита
- Хобби — касбга элтувчи олтин кўприк
- Мақсад — ҳаётнинг уч поғонаси
- Мақсадларга интилиш: Истак ва ирода кучи
- Муваффақиятга эришишда 3 та асосий қоида
- Қийинчиликларни енгиш: Сабр ва чидам
- Бир ойлик ўқув мақсадини белгилаш
- Мақсад сари ҳаракатда ота-онанинг роли
- Ўз ютуқларимни нишонлашни ўрганиш
- Ота-онанинг меҳнати ва унинг қадри
- Ота-онанинг касби ҳақида чуқурроқ ўрганиш
- Оила иқтисоди. Оила банки. Оиланинг молиявий режалари
- Ота-онамнинг қийинчиликлари ва уларни ҳал қилиш йўллари
- Уларнинг оиласидагилар: яқин қариндошлар ҳақида маълумот
- Ота-она ҳақида хулосалар қилиш: уларга бўлган ҳурматни ошириш
- Шахсий камолот — 5 поғонали юксалиш
- Ўсмирнинг ўз буюмлари ва хонаси учун масъулиятни шакллантириш
- Шахсий гигиенани ота-онасиз уддалаш
- Дарс қилиш масъулиятини тўлиқ ўз зиммасига олиш
- Оилага ёрдам беришда ташаббускор бўлиш
- Пулни тўлиқ бошқаришга ўтиш: ойлик бюджетни режалаштириш
- Масъулиятни оширишнинг шахсият ривожига таъсири
- Ота-она билан масъулият ҳақида янги шартнома тузиш
- Иммунитетни мустаҳкамлаш йўллари
- Соғлом овқатланиш тамойиллари
- Спорт ва руҳий соғлиқ ўртасидаги боғлиқлик
- Стресс ҳақида тушунча. Стрессдан чиқиш. Ота-онада ҳам стресс бўлишини тўғри тушуниш
- Стрессдан чиқиш учун мусиқа ёки ижоддан фойдаланиш
- Ташқи кўриниш ва ўзини қабул қилиш
- Ҳунардан унар ва мустақиллик
266–315-кунлар
- Уйдаги кичик таъмирлаш ишларини ўрганиш
- Овқат тайёрлашни ўрганиш. Оддий таом
- Тикишни ўрганиш. Кийим йиртиқларини ямаш
- Биринчи ёрдам кўрсатиш асослари
- Тўлов турлари – карта, нақд, ҳисоб рақами
- Жамоат транспортидан фойдаланиш
- Пул тўловларини амалга оширишни ўрганиш
- Ўқув столимни тартибга солиш
- Электрон ҳужжатларни тартибга солиш
- Кийим шкафини тартибга солиш
- Керакли нарсаларни тез топиш машқи
- Ҳаётимдаги тартибнинг аҳамияти
- Ҳар кунлик 10 дақиқалик тартиб-интизом
- Вақтни тартибга солиш: Кунлик таҳлил
- Ассертивлик: ўз ҳуқуқларимни ҳимоя қилиш
- Агрессив, пассив ва ассертив хулқ-атворнинг фарқи
- Ассертив тилдан фойдаланиш машқи
- Бошқаларнинг чегарасини ҳурмат қилиш
- Ҳақ бўлсам, фикримни қатъий айтиш
- Мулоқотда ҳиссиётларни тўғри ифодалаш
- Қаҳрамонларнинг ассертив ҳаракатларини таҳлил қилиш
- Жамоат жойларида юриш-туриш маданияти
- Ресторан ёки кафеда ўзини тутиш
- Мактабга кечикканида ўзини тутиш
- Ўқитувчиларга ёрдам бериш ва уларга жой бериш
- Мактабдаги ўзидан кичкиналарга иззат ва ўзидан катталарга ҳурмат
- Мактабда устозлардан, дўстлардан узр сўраш ва уларга раҳмат айтишнинг аҳамияти
- Маданий этика ҳақида муҳокама
- Қарор қабул қилиш жараёни: 5 та қадам
- Яхши ва ёмоннинг фарқини тушунган ҳолда қарор қабул қилиш
- Қарор оқибатлари учун масъулиятни зиммасига олиш
- Ота-она билан муҳим қарорларни муҳокама қилиш
- Тез қарор қабул қилиш машқи
- Хато қарорлардан сабоқ олиш
- Қарор қабул қилишда ҳиссиётлар ва мантиқ мувозанати
- Ўзи ўқиб ўрганишни режалаштириш
- Ўқитувчини устоз сифатида кўриш
- Ўрганган билимни амалда қўллаш
- Нотаниш мавзуни мустақил ўрганиш
- Мустақил ўрганишда ота-она ёрдами
- Ўзлаштиришнинг турли усулларини синаб кўриш
- Мустақил ўқиш учун 1 та китоб танлаш
- Бир ҳафталик озиқ-овқат бюджетини ҳисоблаш
- Мақсадли жамғарма: Бир ойда нима сотиб олиш мумкин?
- Банк карталари ва тўлов тизимлари ҳақида асосий маълумот
- Мактабда овқат ейиш, дўстлари билан бирга тановул қилиш қоидалари
- Қарз олиш ва беришнинг хавфи
- Синфдошларининг туғилган кунига совға
- Пулни сарфлашда масъулият ҳисси
- Бир йил давомидаги ўзгаришлар: Тана ва руҳият
316–365-кунлар
- Менинг ҳарактерим ва сифатларим қандай ўзгарди?
- "Мен кимман?" саволига янги жавоб ёзиш
- Қайси ролларим мустаҳкамланди?
- Қайси ҳиссиётларни яхши бошқара оляпман?
- Ўз-ўзимни баҳолаш: ютуқлар ва камчиликлар
- Ота-онанинг фикрини тинглаш
- Бир йилдан кейинги ўзимни тасаввур қилиш
- Қизиқишларим келажакдаги касбга қандай таъсир қилади?
- Катта масъулиятни ўз зиммага олишга тайёрманми?
- Келаси ўқув йили учун мақсадлар
- Қўшимча машғулотларни танлаш
- Муваффақиятли инсонлар ҳақида ўрганиш
- Ота-она билан келажак ҳақида жиддий суҳбат
- Ҳиссиётларни бошқаришда энг самарали 3 та усулим
- Кутилмаган ғазабни енгиш стратегияси
- Бошқаларни тушуниш ва менинг ҳиссиётимга бунинг таъсири
- Ҳиссиётлар тўфонини бостиришда ички кучни ишлатиш
- Ҳиссиётлар кундалигини юритиш
- Стрессга чидамлиликни ошириш машқлари
- Ака ва опалар билан биргаликда ҳиссиётларни бошқариш бўйича "ўқув-машғулот"
- "Нега?" саволини бериш маданияти
- Фейк хабарларни аниқлаш
- Реклама ва унинг мақсади
- Иккиламчи фикрга эга бўлиш
- Эмоционал ва мантиқий қарорларнинг фарқи
- Шошилинч хулоса чиқармаслик
- Ўз фикримни далиллар билан асослаш
- SMART мақсадлари нима?
- Катта мақсадни кичик қадамларга бўлиш
- Ҳаракат режаси (Action Plan) тузиш
- Сув ва энергияни тежаш
- Чиқиндиларни саралаш (Recycling)
- Пластик ва унинг зарари
- "Яшил ҳаёт тарзи": табиатга меҳр
- Пулни қандай ишлаш мумкин? Меҳнат ва мукофот
- Тадбиркорлик нима? Кичик ғоялар
- Жамғармани "инвестиция" қилиш
- Хайрия ва кўнгиллилик
- Биринчи ёрдам кўрсатиш асослари
- Уйдаги кичик таъмирлаш ишлари
- Оддий овқат тайёрлашни ўрганиш
- Йил давомидаги шахсий ўсиш тақдимоти
- 12 ёш учун режалар ва мақсадлар
- Ота-онага янги йил учун миннатдорлик хати ёзиш
- Ўтган йилнинг энг катта 3 та ютуғи
- Ўтган йилнинг энг катта 3 та сабоғи
- Оилавий байрам: ўсиш муваффақиятини нишонлаш
- Ота-онадан 12 ёшда нималар кутилиши ҳақида суҳбат
- Ўз ҳаётим учун масъулиятни ўз зиммага олиш
- Янги босқич — мустақил ҳаёт эшиги